|
|
Автор: Dilmurod Alimov
|
|
20.07.2009 15:12 |
|
Бирлашган Араб Амирликларининг собиқ чемпио¬ни - «Ал-Шабаб» трансферлар бозорида фаол ҳаракат қилмоқда. Яқинда бразилиялик Педро ва чилилик Карлос Вильянуэвалар билан шартнома имзолаган жамоа куни кеча Баҳрайн термаси аъзоси Ҳусайн Бабани ўз сафига қўшиб олди.
27 ёшли футболчи фаолияти давомида «Ал-Риффа» (Баҳрайн), «Қувайт» СК, «Ал-Салмия» (Қувайт) ҳамда Қатарнинг «Умм Салал» ва «Ал-Шамал» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
|
|
|
Автор: Dilmurod Alimov
|
|
20.07.2009 15:12 |
|
Худди олдинги икки йилда бўлгани каби бу сафар ҳам «Арбил» жамоаси Ироқ чемпионлигини қўлга киритди. Чемпионатнинг финал учрашувида арбилликлар «Ал-Нажаф» жамоаси билан куч синашдилар. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида дарвозалар ишғол этилмади. Пенальтилар сериясида эса «Арбил» 3:2 ҳисобида зафар қучди.
|
|
Автор: Dilmurod Alimov
|
|
20.07.2009 15:12 |
|
ЖЧ-2010 вақтида Япония термаси футболчилари ўз оилаларидан узоқлашмайдилар. Мамлакат футбол ассоциацияси футболчиларнинг хотинлари, фарзандлари, ота-оналари ва бошқа қариндошларини Жорж шаҳридаги гольф-клуб базасига жойлаштириш имкониятини қидирмоқда.
JFA президенти Мотоаки Инуаки бу борада шундай деди: «Жамоа жанговар ҳолатда бўлади. Шундай экан, ўйинчилар хотинлари билан меҳмонхонада бирга тунашмайди. Шунчаки, уларга яқинларини қўллаб-қувватлаб турганларини ҳис қилиш ижобий таъсир этишидан умидвормиз».
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
14.07.2009 09:46 |
|
Ярим ҳимоячи Патрик Виейра «Лион» бош мураббийи Клод Пюэль билан музокара олиб борди. Маълум бўлишича, 33 ёшли футболчига лионликлар икки йиллик шартнома таклиф қилишган. Унга кўра, футболчи йилига 2 миллион евро миқдорида маош олади. «Интер» футболчисига Англиянинг «Бирмин- гем» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо Виейра ўз юртига қайтмоқчи.
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
14.07.2009 09:46 |
|
«Арсенал»нинг голландиялик ҳужумчиси Робин ван Перси жамоа билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади. Янгиланган келишувга кўра, футболчининг ҳафталик маоши 80 минг фунт стерлингга тенг бўлади. Шу ўринда айтиш жоиз, ван Перси «Арсенал»нинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланди.
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
14.07.2009 09:46 |
|
Гарчи «Милан» устози Леонардода «А» серия клубларини бош-қариш учун лицензияси бўлмасада, Италия футбол федерацияси унинг ишлашига рухсат берди. «Ливорно» устози Женнаро Руотолога эса тегишли лицензияси йўқлиги сабаб, жамоа билан ишлашни тақиқлаб қўйишди. Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, ливорноликларни «А» серияга айнан Руотоло олиб чиққанди.
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
14.07.2009 09:46 |
|
Криштиану Роналдунинг таништирув маросими ўтказилганидан икки соат ўтгач, «Реал»нинг фирма дўконларида 9-рақам остидаги футболкаларнинг 2 мингтаси ўз эгасини топди. Аммо шу икки соат ичида сотувчилар 300та футболкани ўғирлатишди. Ҳозирда Роналду футболкалари 85 евродан сотилмоқда.
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
14.07.2009 09:46 |
|
Яқин кунлар ичида Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жо Коул Лондоннинг «Челси» клуби билан янги тўрт йиллик шартномага имзо чекади. Бу борада у клуб раҳбарлари билан оғзаки келишиб қўйди. Шунингдек, «аристократлар» нигериялик Жон Оби Микель билан ўртадаги келишув муддатини беш йилга узайтирадилар. Эслатиб ўтамиз, икки футболчининг амалдаги шартномаси ҳам 2010 йилда ниҳоясига етарди.
|
|
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
|
|
13.07.2009 17:21 |
|
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарларидан бири Хорхе Вальданонинг айтишича, «Қироллик клуби» «Ливерпул»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хаби Алонсони сотиб олмайди. Бунга сабаб, англияликлар футболчи учун 35 миллион фунт стерлинг сўрашмоқда. «Албатта, Хаби Алонсони ўз сафимизда кўришни истаймиз. Аммо унинг трансферини чўнтагимиз кўтариши лозим. «Ливерпуль» ўта кўп сўрамоқда. Шу боис бошқа вариантларни қидириб кўрамиз»,-деди Вальдано.
Маълум бўлишича, Хаби Алонсодан умидини узган «Реал» эътиборини «Рома» вакили Даниэле Де Россига қаратмоқда. Мадридликлар футболчи учун 30 миллион евро беришга тайёрлар. Тахминларга қараганда, молиявий қийинчиликларга дуч келаётган римликлар Де Россини сотишлари мумкин экан. «Реал» шунингдек, «Удинезе» ярим ҳимоячиси Гаэтано Д~Агостинони ҳам харид қилиш ниятида.
Вальдано бундан ташқари, Франк Риберининг трансфери борасида ҳам гапириб ўтди: «Афтидан Рибери жорий ёзда жамоасини алмаштирмайди. «Бавария» уни ўз таркибида олиб қолиш учун ҳар нарсага тайёр. Мюнхенликлар Франк учун 80 миллион евро сўрашганидан сўнг уни сотиб олиш фикридан қайтдик. Риберининг «Бавария» билан яна икки йиллик шартномаси бор. Нима ҳам қилардик, ҳаёт давом этади».
|
|
|
<< Боши < Кейинги 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Кейингиси > Охири >>
|
|
Страница 1 из 22 |